Facebook’даги «Хоразм ва хоразмликлар» гуруҳида талаба қизнинг турмушга чиқарилиши билан боғлиқ видео тарқалди, дея хабар бермоқда Kun.uz.

Видеолавҳага шундай изоҳ берилган:

«Урганч тиббиёт коллежи директори Муборак опа Аҳмедова савобли ташаббус кўрсатди. Коллежда таҳсил олувчи чин етим талаба қизни ўз қизидай қилиб узатди.

Шаҳар ҳокимлиги бошчилигида, коллеж маъмурияти ва маҳалла фаоллари иштирокида халққа ош берилди. Бундай савоб ишларни қилиш ҳар кимнинг ҳам қўлидан келмайди. Энг қизиғи, қизни коллеж биносидан ёр-ёр садолари остида, бошқа қизлар кузатувида узатишди. Куёв-навкарлар ҳам коллежга келди.

Муборак опани ҳамиша Аллоҳ қўлласин. Хайрли ишларга қўл урибсиз, савобидан баҳраманд бўлиб юринг».