Португалиянинг Мадейра оролида туристлар тушган автобус аварияга учраши оқибатида камида 28 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Қурбонларнинг 17 нафари эркак ва 11 нафари аёл. Дастлабки маълумотларга кўра, уларнинг барчаси Германия фуқаролари. Яна 28 киши касалхонага етказилган.
Авария чорраҳада рўй бергани, ҳайдовчи бошқарувни йўқотиб, трасса яқинидаги бинога урилгани билдирилмоқда.
Изоҳ (0)