Конгонинг шарқида жойлашган Киву кўлида кема ағдарилиши оқибатида 20 яқин киши ҳалок бўлди, яна бир неча ўнлаб одамлар бедарак йўқолди, деб хабар берди «Korrsepondent.net».
Хабарда қайд этилишича, бортида 100 га яқин одамлар бўлган ёғочдан ясалган кема 15 апрелдан 16 апрелга ўтар кечаси Киву кўлида ағдарилиб кетган.
Ҳозирда 30 дан ортиқ одам қутқарилган, 20 нафари ҳалок бўлган.
Ҳалокат сабаблари ўрганилмоқда.
Изоҳ (0)