Перу собиқ президенти Алан Гарсия полиция уни ҳибсга олиш учун уйига келганида, ўзини ўлдиришга уринди, деб ёзади «Газета.ru».
Мамлакат собиқ президентини коррупцияда гумон қилиб, қўлга олишмоқчи бўлган.
Яраланган эркакни зудлик билан касалхонага етказишган, у ерда уни операция қилишгач, кома ҳолатига тушиб қолган.
Шифокорлар унинг аҳволини «жуда жиддий» деб баҳоламоқда.
Гарсия Перуга 1985—1990 йилларда ва 2006—2011 йилларда раҳбарлик қилган.
Изоҳ (0)