Енгил моторли самолёт Чилининг Пуэрто-Монт шаҳридага уйга келиб қулаши оқибатида олти нафардан ортиқ одам ҳалок бўлди, деб хабар берди «РБК».
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳалок бўлганларнинг барчаси Арчипиэлагос авиакомпаниясига қарашли BN-2A-27 самолёти бортида бўлган. Самолёт «Ла Палома» аэропортидан кўтарилганидан кейин қулаган.
Самолёт қулагач, ёнғин чиқиб, ён атрофдаги биноларга ҳам тарқалган. Бу вақтда уй ичида ҳеч ким бўлмаган.
Хабарда айтилишича, ҳалок бўлганлар икки аёл ва тўрт нафар эркак бўлган. Шу билан бирга, ҳозирча аниқланмаган сабабларга кўра, яна икки киши охирги дақиқаларда самолётга чиқмаган.
Ҳозирда мутахассислар авиаҳалокат сабабларини аниқламоқда.
Изоҳ (0)