Таниқли француз меъмори Жан-Мишель Вильмотт ёнғин содир бўлган Нотр-Дам ибодатхонасини тиклаш қийматини 1 миллиард еврога баҳолади. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
«Ҳа, тахминан шунча», — дея жавоб берган Вильмотт France Inter радиоси бошловчисининг тиклаш ишлари қиймати ҳақидаги саволига.
Меъмор ваъда қилинган хайрияларнинг барчаси ибодатхонани тиклаш фондига келиб тушган тақдирда улар реконструкция қийматини қоплашини билдирди.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Париж соборини тиклаш мақсадида йиғилаётган маблағ миқдори бир миллиард еврога етгани маълум қилинганди.
Изоҳ (0)