Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЭХҲТ)нинг штаб-квартираси бўлмиш Вена шаҳрида жойлашган Ҳофбург саройида Хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорлик форумининг якуний мажлиси ўтказилди. Бу ҳақда «Asia-Plus» хабар берди.
Унда Хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорлик форуми раислигини Тожикистонга топшириш маросими бўлиб ўтди.
Швейцариянинг ЭХҲТдаги доимий вакили Клод Вилд Хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорлик форуми раислилигини ЭХҲТнинг Тожикистондаги доимий вакили Идибек Қаландарга тантанали равишда топширган.
Қаландарнинг таъкидлашича, Тожикистон раислиги форум эътборини Марказий Осиёдаги минтақавий хавсизликнинг устувор масалаларига қаратади.
Тожикистон ушбу форумда 2019 йилнинг май ойидан август ойигача раислик қилади.
Изоҳ (0)