Россиянинг ҳар иккинчи субъектидаги жазони ижро этиш муассасаларида камчиликлар аниқланди. Бу ҳақда мамлакат бош прокурори Юрий Чайка маълум қилди, дея хабар беради Meduza.
Прокурорлик текширувлари давомида Жазони ижро этиш федерал хизмати ходимлари томонидан оммавий равишда ноқонуний жисмоний куч ва махсус воситалар ишлатиш ҳолатлари қайд этилди. Уларнинг 70 фоизи жазо колонияларига тўғри келган.
Текширувлар натижаси бўйича мансаб ваколатларини суистеъмол қилиш бўйича 50 та жиноят иши қўзғатилган.
Изоҳ (0)