Жорий йилнинг 29 майига қадар Ўзбекистондаги барча умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида энг кўп китоб ўқиган ўқувчи танлови ўтказилади, бу ҳақда ЎзА хабар беради.
Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан ўтказилиши режалаштирилаётган танлов ғолибига республиканинг тарихий шаҳарларидан бирига ёзги таътил вақтида бир ҳафталик саёҳат йўлланмаси берилади.
Бу ҳақда Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари А.Қодиров Тошкент вилояти Бўка туманидаги 3- ва 5-умумтаълим мактаби ўқувчилари билан учрашувида маълум қилди.
Республика Маънавият ва маърифат маркази Бўка туманида қатор тадбирлар ўтказмоқда. Ана шундай тадбирларда марказ томонидан аҳоли ва ёшларга 2 мингдан зиёд китоблар тақдим этилди.
Маълумотларга кўра, тумандаги қаровсиз эски стадион ўрнида туман Маънавият ва маърифат экопарки қурилиши мўлжалланмоқда.
Изоҳ (0)