Фарғона вилояти божхона бошқармаси томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар ходимлари билан ҳамкорликда навбатдаги тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда «Дарё»га Божхона қўмитаси ахборот хизмати маълум қилди.
Тадбир давомида Фарғона вилояти, Қўштепа туманида яшовчи фуқаро М.Т.нинг яшаш хонадони белгиланган тартибда кўздан кечирилди. Хонадондаги шкаф ичидан 3 литр ва 2 литр хажмли шиша идишларда ҳамда 2 дона гугурт қутида, шунингдек, хона токчаси устидаги 2 дона сариқ рангли қутиларга жойлаштирилган оч-яшил рангли, ўткир ҳидли гиёҳванд моддалар сақланаётгани аниқланди.
Бундан ташқари, хонадоннинг ертўласида ҳам қора рангли полиэтилен пакетларга жойлаштирилган «марихуана» гиёҳванд моддаси борлиги аниқланди.
Ушбу хонадонда ашёвий далил тариқасида олиб қўйилди наркотик моддалар умумий ҳисобда 1 килограмм 369 грамм оғирликда экан.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)