Эстония хавфсизлик полицияси (KAPO) Россияга жосуслик қилишда гумонлаб ушбу бўлинма собиқ ходими Владимир Куликовни ҳибсга олди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар берди.
КAPО бош директори Арнольд Синисалу Куликов ҳибсга олинганини тасдиқлаган, бироқ унга қўйилган айбловлар моҳиятини ошкор этмаган.
«Тергов натижасида унинг давлатга ҳиёнат қилгани белгилари аниқланиши мумкин. Аммо ҳозирча буларни тасдиқлаш мумкин эмас», — деган у.
Қайд этилишича, Куликов 1995 йилда KAPO’нинг энг яхши ходими деб тан олинган.
Изоҳ (0)