Бугун, 5 апрель куни тонгда Самарқанд вилоятининг тоғли туманларида кучли сел келди. Жумладан, Ургут, Булунғур, Қўшработ, Иштихон туманларида сойлар тўлиб сув оққан, деб ёзади «Zarnews.uz».
Энг кучли сел Қўшработ туманидан Иштихондаги Оқдарёга келиб қуйиладиган сой ирмоғида оққан ва сув сой ўзанидан тошиб чиқиб кетган. Бу ҳақида Twitter ижтимоий тармоғида Анвар Шерматов исмли фойдаланувчи маълум қилиб ўтди.
Натижада Иштихонда қурилган намунали янги уйлар атрофи сув билан қопланган.
Аввалроқ Қашқадарёда ёққан кучли ёмғир ва дўл қишлоқ йўлларини вайрон қилгани хабар берилган эди.
Изоҳ (0)