2019 йил 4 апрель куни Яшнобод тумани Чилон ота кўчасида яшовчи Ф.Ю. Spark русумли автомашинасини «ТҲАЙ—Дўрмон» кўчалари чорраҳасида ҳайдаб кетаётиб, шу чорраҳада вужудга келган автомашиналар тирбандлигини бартараф этаётган Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимини уриб юборган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.
Натижада у тан жароҳати билан ИИВ Марказий госпиталига ётқизилган. Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)