Ҳукуматнинг махсус қарорига кўра 2019—2021 йилларда Мўйноқни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш мақсадида бир триллион 485 миллиард 176 миллион сўм сарфланиши белгиланган, деб ёзади ЎзА.
«Туман марказида жорий йилнинг учинчи чорагида реконструкция қилиниши ва қурилиши белгиланган «Арал» стадиони, 240 ўринли маданият маркази ҳамда 2 000 ўринли амфитеатр муддатидан аввал фойдаланишга топширилди. Шунингдек, туман марказида замонавий спорт зали ва ёпиқ сув ҳавзасининг қурилишлари ҳам якунланмоқда», — дейди Мўйноқ тумани ҳокими С.Данияров.
Мўйноқ туманида метан газ қўйиш шохобчаси йўқ эди. Наврўз байрами арафасида илк бор «Мойнақ метан» МЧЖга қарашли автомобилларга сиқилган газ қўйиш шохобчаси иш бошлади. Шунингдек, «Мойнақ темир бетон онимлери» МЧЖ томонидан бетон маҳсулотларини ишлаб чиқариш корхонаси ҳам ишга туширилди.
Айни пайтда Мўйноқ туманида кўп квартирали уйлар қурилиши ҳам шиддат билан давом этмоқда.
Бундан ташқари, Оролнинг қуриган тубида тўрт ой ичида 1 миллион 100 минг гектар ер майдони экишга тайёрланди ва 487 минг гектар ерга саксовул экилган.
Изоҳ (0)