• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12892.91
    • RUB160.34
    • EUR14512.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тошкент шаҳар ҳокимлиги ОАВда эълон қилинган ахборот хуружларига муносабат билдирди

    Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати сўнгги пайтларда айрим ОАВларда чоп этилаётган ахборот хуружларига муносабат билдирди. Қуйида ҳокимият муносабати эътиборингизга ҳавола этилади.

    Фото: «Газета.uz»

    Фото: «Газета.uz»

    Бизнес асосан мақсадли келишувлардан иборат. Агар лойиҳа ижтимоий, иқтисодий аҳамиятга эга бўлса, уни тасдиқлаш ва амалга оширишда муаммо йўқ. Аммо бу масалада кўзбўямачиликка ўтган тадбиркорлар билан битим тузиб бўлмайди. Шахсий манфаатдан бошқа бирор нафи бўлмаган айёр ишбилармонлар энди ахборот ҳужумига ўтишмоқда.

    Маҳаллий ҳокимият вакилларини бизнес юритишинга тўсқинлик қилаётганлиги ҳақидаги айблов билан чиқдингми,- демак сен қаҳрамонсан. Бахтинга ҳеч қандай фактлари ва исботлари бўлмаган шов-шувли материал эълон қилиб, жамоатчилик эътиборини тортишга ўйлайдиган ОАВ ҳам кўп.

    Бугун бизнесда омади юришмаётган тадбиркор худди шундай даъво билан маҳаллий ҳокимият идораларининг номини қора қилмоқда. Унинг Тошкент шаҳар ҳокими, Ўзбекистон Республикаси бош вазири ҳамда туман ҳокимлиги мутасаддилари ва бошқаларга нисбатан айбловлари ОАВ эълон қилиб борилмоқда. Ҳақиқат эса шундаки, масъул ҳайъат унинг қурилиш меъёрларига тамоман зид бўлган кўп қаватли уйларини талабга жавоб бермагани учун қабул қилмаган.

    Уйлари сифат талабларига жавоб бера олмаслигини била туриб ҳам қурувчи комиссия уларни эътирозсиз қабул қилади деб ишонгани ғалати. Балки у ер олиш, уй қуриш ва топширишгача бўлган барча жараёнларда мутасаддиларга пора бериб, ишимни битириб кетаман деб ўйлагандир. Энди эса тадбиркор амалга ошмаган хом хаёллари гирдобидан чиқиб кета олмаяпти. Сифатсиз уйларини қай йўл билан бўлса ҳам фойдаланишга топшириш ҳаракатини қилаяпти. Тадбиркор томонидан бугунгача фойдаланишга топширилган уйларнинг меъморий ечими, қурилиш меъёрлари ва сифати қанчалик талабга жавоб бериши, уларда истиқомат қилаётган аҳолининг ўз уйларидан қанчалик мамнунлигию сифатсиз турар жойларни қуриш ва фойдаланишга йўл қўйган масъул кишиларнинг иши масаласи ҳозирда Тошкент шаҳар ҳокимлигининг тегишли комиссия томонидан атрофлича ўрганилмоқда. Хулосалар асосида айбдорлар тегишли тартибда жавобгарликка ҳам тортилади.

    Тадбиркор ҳозирда ОАВларида турли даъвою айбловлар билан чиқиб, масаланинг асл моҳиятидан эътиборни чалғитмоқчи бўлаётганлигини қўрқоқ олди мушт кўтарар дея изоҳласак хато бўлмас. «Мутасадди раҳбарларнинг оғзаки буйруғи билан мен қураётган кўп қаватли уйлар бузиб ташланди» – дея жар солаётган Муҳаммадбобур Хўжаевдан бошқа бирор кимса у айтганидек, раҳбарларнинг топшириғидан хабардор эмас.

    Тадбиркорнинг даъволари нечоғли ҳаққоний экани ва у томонидан қурилган уйларнинг ҳолати қандай эканлигини холис ўрганиш учун Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати ходимларини ҳам бу ишга жалб этди. Улар Муҳаммадбобур Хўжаев томонидан қуриб, фойдаланишга топширилган кўп қаватли турар жойларда бўлиб, у ерда истиқомат қилаётган аҳоли билан суҳбатлашишди.

    Мустаҳкам пойдеворсиз уй қуриш мумкинми деган саволнинг жавобини нафақат қурувчилар, балки оддий аҳоли ҳам билади. Шу маънода журналистлар уйлар ҳолатини ўрганар эканлар, наҳотки Тошкентда шундай хароба уйлар ҳам бўлса, дея ҳайратландилар.

    Уйларда ёнғин хавфсизлиги меъёрларига умуман риоя этилмаган, ёмғир суви кетадиган ариғу қудуқлар ҳам йўқ. Уйларда деворнинг ўрнига гипскартондан фойдаланилганига нима дейсиз. Хуллас, муаммоларнинг кети узилмайди. Ҳатто бу уйларнинг полидан ўтлар ўсиб чиққан ҳолатлар ҳам кузатилган.

    Деворнинг ҳам қулоғи бор деган, нақл бежиз келтирилмайди. Матбуот хизмати ходимларининг уйлар ҳолатини ўрганаётганлигидан хабар топган қурувчи Равшан Зокиров дарҳол ўзининг суперуйларига етиб келиб, мулоқотга аралашдию одамларни деярли гапиртирмай қўйди. Журналистлар одамлар фикрини ўрганаётгани уни ниҳоятда ташвишга солди. Агар қурувчи ўз уйларининг сифати ва бугунги кундаги ҳолатидан кўнгли тўқ бўлганида хавотирга ўрин йўқ эди. Демак, норозиликлар кўп ва улар жамоатчиликка эълон қилинмаслигидан Равшан Зокиров манфаатдор.

    Негаки, у ушбу уйларга масъул шахс ҳисобланади, ва турар жойда юзага келаётган муаммолар ҳам унинг иштироки билан хал бўлади. Унинг бевоста раҳбари бўлган Муҳаммадбобур Хўжаев ўзига нисбатан катта ишонч билан ҳокимлик вакилларини айблаётган бир пайтда нега унда ўз уйларининг сифатли эканига ишонч йўқ.

    Ахир кун қаҳрамонига айланган Муҳаммадбобур Хўжаев 4 апрель куни ҳам бир нечта ОАВларда ўзини кўрсатди. «С-1»да «Тошкентлик тадбиркор ОАВларидаги (намойишкорона)чиқишларидан сўнг ахборотдан хужумига тайёрланмоқда» сарлавҳали ҳикоя эълон қилинди ва унда гўёки ҳокимият қийнаётган тадбиркорнинг «қалб ҳайқириқлари» баён этилди.

    Ўзини ҳақиқат ва адолат тарафдори дея бонг ураётган тадбиркор Муҳаммадбобур Хўжаев Мирзо Улуғбек тумани ҳокимлиги тадбиркорга қарши факт ва далиллар тўплаб, суд қарори асосида у қурган уйларни бузишга ҳақарат қилаётганлигини маълум қилган.

    Шунингдек, тадбиркор янги чиқишида у томонидан 2017 ва 2018 йилларда қурилган уйларда журналистлар иштирокида аҳоли фикри ўрганилиб, тасвирга олиш ишлари бўлиб ўтгани ҳақида ҳам тўхталган. Ва бу ижодий гуруҳни нохоислик ҳамда ёлғончиликда айблаган.

    Энди эса нохолис ижодкорларга тўхталсак. Мақолани ўқиётган киши матбуот хизмати вакиллари билан қурувчи Равшан Зокиров мулоқот қилганидан хабардор. Бу ижодкорлар қўлидаги тасвирларга ҳам муҳрланган. Аммо Муҳаммадбобур Хўжаев масалага фақат у хоҳлаганидек ёндошув тўғри деб ҳисобламоқда. Хусусан, у воқеа жойида шахсан ўзи бўлгани ва ижодий гуруҳдан нега тасвирга олиш ишларини амалга ошираётганликларини сўраганлигини, улар эса тадбиркор уйларни нотўғри қураётгани ҳақида материал тайёрлашаётганлигини айтишганлигини баён қилган. Ҳа, одамлар қандай қилиб «ҳокимият қийнаётган тадбиркор»га ишонишмасин. Ахир уларда асл воқеликнинг тасвири йўқ ва уларнинг ҳар бири бу масаланинг моҳиятини чуқур ўрганмайдику. Шу боис ҳам у атрофдагиларнинг назарида айбдор ва ёлғончи эмас, балки жабрдийдадир.

    Унинг айбловлари шунчалик асоссиз эканидан тадбиркорда виждон борми деб ўйлаб қоласиз. Гўёки, ижодий гуруҳ у қурдирган уйларга ҳокмият ва маҳалла фуқаролар йиғини масъулларидан иборат кишилардан одам ёллаб обориб, туҳмат фикрларни ёзиб олган. Лекин видеокамера қайд этилган уйлар, хонадонлар рақамлари, яшовчиларнинг исми шарифи ва фикрларини кўриб, тинглаган одам, ўзи ҳам шахсан Муҳаммадбобур Хўжаев қурган уйларга бориб ким ҳақу ким ноҳақ эканлигига аниқлик киритиши мумкин.

    Тадбиркор қурувчиси Равшан Зокиров ҳақида бирор сўз айтмай, нега ўзи шахсан ижодий гуруҳ билан мулоқот қилганини билдираётгани шубҳали эмас. Адолат ва ҳақиқат учун курашаётган тадбиркор сифатсиз уйларни одамларга яшаш учун қўрқмагани, ҳайиқмаганидек, ёлғони фош бўлишига ҳам эътиборсиз.

    Тадбиркор Муҳаммадбобур Хўжаев бошлаган ахборот хужуми одамларни сифатсиз уйларнинг қурилиши билан боғлиқ бўлган масаланинг асл моҳиятидан чалғитиши мумкин. Чалғитади, аммо муаммони хал этмайди. Негаки, бундай уйларда яшаётган одамлар ўз муаммосини яшириб ўтиришмайди. Демак, хужумни ҳокимиятга эмас, нотўғри қилинган ва қилинаётган ишларга қарши йўналтириш тўғри бўларди. Негаки, ойни этак билан ёпиб бўлмаганидек, хато ва камчиликлар қанчалик беркитилмасин, ёлғону бўҳтонлар нечоғли авж олмасин, ҳақиқат қарор топади.

    Қурилишда йўл қўйилган жиддий хатоларни бино битганидан сўнг тўғирлаб бўлмайди. Бундан жабр кўраётган одамларни ҳам овутиш мушкул. Улар хусусий мулк эгаси сифатида сотиб олган уйларининг кам-кўсти бартараф бўлишини талаб қилаверишади. Бу масалада судга мурожаат қилишларини ҳам инкор этиб бўлмайди. Бу ерда эса ахборот хужумлари, ўйинлари ёрдам бера олмайди. Ҳокимни сонгина айбдор қилишда қўлланилган сиёсат бу ерда ўтмайди.

    05.04.2019, 12:44   Изоҳ (0)   12382
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ҳарбий хизматчилар оққон касаллигига чалинган болаларга донорлик қилди

    05.04.2019, 12:37

    ЙПХ ходимлари ҳақида сохта маълумот тарқатган қашқадарёлик икки фуқаро 7 суткадан қамалди

    05.04.2019, 12:32

    Самарқанднинг Ургут туманида ёғган дўл машиналар ва уйларга зарар етказди (видео)

    05.04.2019, 12:22

    Самарқандда йўл посбонлари пайдо бўлди (фото)

    05.04.2019, 11:53

    Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси инспектори: «Афросиёб» поезди ойнасини синдирган шахс 2 минг доллар зарар етказади

    05.04.2019, 11:46

    Шайхонтоҳур тумани ҳокими ўз лавозимидан озод этилди

    05.04.2019, 11:41
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ucell: Устюрт платосининг асосий йўл бўлинмаларида мобил алоқа


    Ишончли танлов: Haval М6 ва 0 % дан бошланадиган кредит


    “Ўзбекинвест” Италия ва Испания суғурта компаниялари билан ҳамкорлик битимларини имзолади


    TezQR InfinBANK орқали Амирсойдаги шалеларга эшикларни очади


    Янги Note 50: метал ҳошияли, супер тезкор 90W зарядлаш, MagCharge симсиз заряд қурилмаси совға сифатида


    APEX BANK Марказий савдо офиси ва Бош офисини очишга тайёргарлик кўрмоқда: янги кўлам, янги имкониятлар


    Huawei Cloud TechWave Summit 2025: Яқин Шарқ ва Марказий Осиёда муваффақиятни ошириш учун интеллектуалликни тезлаштириш 


    Mobiuz IQAir ҳаво сифати датчигини ўрнатди


    Huawei Ўзбекистондаги “Теч Carnival”да Интеллектуал дунё ривожини жадаллаштирмоқда


    БАШКЕНТ турар жой мажмуасида 1 июнь – Болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишланган ментал арифметика бўйича Чемпионат бўлиб ўтади!


    Жамғармаларни қандай ишлатиш керак: кўчмас мулк ва инвестиция пакетларини солиштирамиз



    AKFA Medline University Hospital AHA расмий ўқув маркази мақомини қўлга киритди


    Жаҳон банки Ўзбекистонда электр таъминотини яхшилаш учун 100 млн доллар ажратди


    “Марказий Осиё – Uzbekistan Airways қанотларида”: Москвада илк йиллик бизнес форум бўлиб ўтди

     

    Тавсия этамиз

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда дарс вақтида ўқувчи ўз ўқитувчисига мушт туширди (видео) 

    Ўзбекистон | 21 май, 19:45

    AKFA Medline University Hospital AHA расмий ўқув маркази мақомини қўлга киритди

    Реклама | 21 май, 19:30

    Сунъий интеллект инсон ўрнини эгалламайди, аксинча иш тартибини ўзгартиради— Халқаро меҳнат ташкилоти

    Дунё | 21 май, 19:35

    Instagram: Юлдуз Усмонованинг Instagram’даги рекламаси қанча? Жамбул Муҳаммедов қимматбаҳо автомобиль харид қилди, Озода Нурсаидованинг концертдаги образлари қанча...

    Шоу-бизнес | 21 май, 19:25

    Фаст-фуднинг организм учун яширин зарарлари аниқланди

    Дунё | 21 май, 19:20

    Жиззахда коррупцияга қарши курашишда масъулиятсизлик қилган раҳбарлар ишдан олинди

    Ўзбекистон | 21 май, 19:15

    Қозоғистонда ота-она қарамоғисиз қолган бола Ўзбекистонга қайтарилди

    Ўзбекистон | 21 май, 19:10

    Космик станцияда сирли бактерия топилди

    Дунё | 21 май, 19:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.