Health Effects Institute норасмий ташкилоти 2017 йилда ифлос ҳаво туфайли ўлим даражаси юқори бўлган давлатлар рейтингини тузди. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар берди.
Рейтингда биринчи ўринни Хитой ва Ҳиндистон эгаллаган. Уларнинг ҳар бирида 1,2 миллион ўлим қайд этилган. Шунингдек, юқори ўнталикка Покистон (128 минг ўлим), Индонезия (124 минг), Бангладеш (123 минг), Нигерия (114 минг), АҚШ (108 минг), Россия (99 минг), Бразилия (66 минг) ва Филиппин (64 минг) кирган.
Хабарда айтилишича, 2017 йилнинг ўзида атроф-муҳитнинг ифлосланиши туфайли қарийб уч миллион киши вафот этган.
Тадқиқотларга кўра, ифлосланган ҳаво юрак касалликлари, сурункали нафас йўли касалликлари, ўпка инфекциялари ва саратон касаллиги ривожланишининг хавфини оширади.
Изоҳ (0)