Саудия Арабистони подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Туркияда ўлдирилган журналист Жамол Қошиқчининг фарзандларига ҳар ой 10 минг доллар нафақа тўланишини маъқуллади. Бу ҳақда The Washington Post маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
Шунингдек, уларнинг ҳар бирига Жидда шаҳрида 4 миллион доллар турадиган уй тақдим этилди. Бу чоралар уларга нисбатан адолатсизлик қилинганиниҳг тан олиниши, йўл қўйилган хатони ўнглашга ҳаракат сифатида баҳоланмоқда.
Нашр манбаларига кўра, Саудия расмийлари журналистнинг икки ўғли ва икки қизига қўшимча «ўнлаб миллион доллар» тўлаб бериши ҳам мумкин. Бунинг учун улар яқин орада якунига етадиган оталарининг ўлдирилиши бўйича суд жараёнида саудиялик юқори мартабали мансабдорларни афв этишларини сўрашлари керак бўлади.
Изоҳ (0)