Қирғизистон миллий хавфсизлик давлат қўмитаси собиқ президент Алмазбек Атамбаев қўлга олингани ҳақидаги маълумотларни рад этди. Бу ҳақда Sputnik хабар бермоқда.
Қўмита матбуот хизматига кўра, ижтимоий тармоқларда Чуй вилоятининг Тош-Мўйноқ қишлоғида ўтказилган тезкор операция давомида Атамбаев қўлга олинганлиги ҳақида тарқалган хабарлар ҳақиқатга зид.
«Давлат қўмитаси бундай хабарларни тарқатишга алоқадор бўлган шахсларни аниқлаш бўйича текширув ўтказмоқда», — дейилган хавфсизлик хизмати хабарида.
Хавфсизлик хизмати Қирғизистон қонунчилигида сохта маълумотларни тарқатганлик учун жиноий жавобгарлик кўзда тутилганлигини эслатган.
Изоҳ (0)