Душанбе шаҳрида суд хонанда Феруза Ҳафизовани туғилган кунига дугоналари ва танишларини таклиф қилгани учун жаримага тортди,деб хабар берди «Вести.ru».
Хонанда «Тожикистон республикасида маросимлар, тантаналар ва тадбирлар ўтказишни тартибга солиш тўғрисидаги» қонунни бузганликда айбдор деб топилди.
Феруза Ҳафизова эндиликда давлатга беш минг сомони (500 доллардан кўпроқ) тўлаши керак бўлади.
Изоҳ (0)