Россиянинг Астрахань вилояти чегарачилари мамлакат чегарасини бировнинг паспорти билан кесиб ўтишга уринган Ўзбекистон фуқаросини қўлга олди, деб ёзади «Podrobno.uz».
Ҳибсга олинган шахснинг мамлакатга кириши 2020 йил августига қадар тақиқланган, чунки у бунгача Ленинград вилоятида бир қатор маъмурий қоидабузарликларни амалга оширган. Шу сабабли Россия ҳудудига кириш учун ўзбекистонлик ўз акасининг паспортидан фойдаланган, уларнинг ташқи кўриниши эса ўхшаш бўлган.
Фуқаро Тошкентдан Саратовга кетаётган поездга ўтирган. Аммо «Аксарайский» ўтказиш пунктида чегара назоратидан ўтишда ёлғон фош бўлган. Қонунбузарга нисбатан «Россия Федерацияси Давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтиш» моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилди.
Изоҳ (0)