Бош вазир Абдулла Арипов бошчилигида 1 апрель куни ўтказилган йиғилишда Сурхондарё вилояти ҳокими Баҳодир Пўлатов лавозимидан озод этилган. Бу ҳақда «Минбар» хабар бермоқда.
Нашр манбасига кўра, вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Тўра Боболов вақтинча ҳоким вазифасини бажариб турибди.
Шу кунларда Сурхондарёда 5—10 апрелда бўлиб ўтадиган халқаро бахшичилик санъати фестивалига тайёргарлик ишлари кетмоқда. Баҳодир Пўлатов ушбу ташкилий ишлар ва бошқа расмий тадбирлар, йиғилишларда қатнашмаётгани билдирилмоқда.
Маълумот учун, Тошкент вилояти прокурори бўлиб ишлаган Баҳодир Пўлатов 2018 йил июлида Сурхондарё вилоятига ҳоким этиб тайинланганди.
Изоҳ (0)