1 апрель куни Тошкентнинг Юнусобод туманидаги «Шайх-шибли» маҳалласи яқинидаги автотураргоҳ ёнида 59 ёшли аёл тиланчилик билан шуғуллангани учун қўлга олинди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар бермоқда.
Қайд этилишича, аёл январь ойида худди шу қоидабузарлик учун маъмурий жавобгарликка тортилган ва энг кам ойлик иш ҳақининг ярим баробари миқдорида жарима солинган. Аммо у тиланчилик қилишда давом этган.
Натижада унга нисбатан Жиноят кодексининг 127-1-моддаси 1-қисми («Тиланчилик») бўйича жиноят иши қўзғатилди.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 127-1-моддасига кўра, тиланчилик билан шуғулланиш, шундай қилмиш учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, икки юз қирқ соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд бир йилгача озодликни чеклаш ёки бир йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Изоҳ (0)