Жазоир раҳбари Абдулазиз Бутефлика президентлик муддати якунланадиган 28 апрелга қадар лавозимини тарк этади. Бу ҳақда унинг маъмурияти маълум қилди, дея хабар беради «Корреспондент.net».
Мамлакат қонунларига биноан президент истеъфосидан сўнг давлат бошқаруви парламент спикерига ўтади. У 90 кун мобайнида ўтказиладиган президентлик сайловлари санасини белгилайди.
Олдинроқ 82 яшар Бутефлика мамлакатдаги ғалаёнлар туфайли бешинчи муддатга президентликка номзодини қўйишдан воз кечишга мажбур бўлганди. У мамлакатни 1999 йилдан бери бошқариб келади.
Изоҳ (0)