Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Парламент ассамбляси президенти Илкка Канерва Украинадаги сайловлар жаҳон стандартлари бўйича ўтганини айтди, деб ёзади «Газета.ru».
Канерванинг таъкидлашича, президентлик пойгасининг биринчи босқичи ЕХҲТ стандартларига мувофиқ бўлган.
«Сайловлар… эркин кечди», — дейс қўшиб қўйди Канерва.
Украинада президент сайлови 31 март куни бўлиб ўтди. Айни пайтда биринчи босқичдаги овозлар ҳисобланмоқда. Марказий сайлов комиссияси маълумотларига кўра, номзодлардан ҳеч бири биринчи босқичда ғалаба қозониш учун етарлича овозларни тўпламаган. Иккинчи босқич 21 апрелда бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)