Москвада 5 апрель куни МДҲ ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилиши бўлиб ўтади. Бу ҳақда «Podrobno.uz» хабар берди.
Россия ТИВ расмий вакили Мария Захаровага кўра, вазирлар минтақавий ва халқаро кун тартибидаги долзаб масалалар бўйича фикр алмашади, МДҲ доирасидаги ўзаро ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилади.
Йиғилишда ҳуқуқни муҳофаза қилиш, маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорликни чуқурлаштиршга қаратилган қатор ҳужжатлар маъқулланиши кўзда тутилган.
Изоҳ (0)