Туркияда пойтахт мэри сайловларида чорак аср давомида биринчи марта мухолифатчи Республикачилар халқ партиясидан бўлган номзод Мансур Яваш ғолиб бўлди. Бу ҳақда «РБК» хабар берди.
Хабарда айтилишича, у 47,06 фоиз овоз тўплаган «Адолат ва ривожланиш» партиясидан бўлган Меҳмет Озҳасекини ортда қолдириб, 50,9 фоиз овоз олган.
Ҳукмрон партия овозларнинг ҳақиқий эмаслиги ва қонунбузарлик йўл қўйилгани аниқланганлиги сабабли Анқара сайлов округидаги тўпланган овозлар натижалари юзасидан баҳслашишини билдирган.
Изоҳ (0)