1 апрель куни эрталаб Ҳиндистоннинг Жамму ва Кашмир штатларида хавфсизлик кучлари билан тўқнашувда экстремист гуруҳнинг камида тўрт нафар аъзоси ўлдирилган, дея хабар беради «ТАСС». Жангда шунингдек уч нафар ҳарбий яраланган.
Ҳиндистон полицияси душанба куни Пулвам округидаги жангариларни тозалаш бўйича операция ўтказа бошлаган.
Йўқ қилинган террорчиларнинг «Лашкари Тоиба» экстремистик гуруҳига мансублиги аниқланган. Ҳарбийлар кўп сонли қурол ва ўқ-дорилар, жумладан АК-47 русумли ўқ-дорилар, гранаталар сақланаётган жангарилар бошпанасини топган. Операция давом этмоқда.
Пулвамда махсус хавфсизлиги чоралари 14 февраль куни Ҳиндистон хавфсизлик мулозимларининг автоколонасига ҳужум қилганидан сўнг бошланган.
Ҳужум оқибатида 40 дан ортиқ киши ҳалок бўлган. Ушбу ҳужум Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги муносабатларнинг кескин ёмонлашишига олиб келган: Янги Деҳли Исломободни «Жаиш-э-Муҳаммад» («Муҳаммад лашкари») гуруҳининг жангариларига ёрдам беришда айблаган.
Изоҳ (0)