Малайзия собиқ бош вазири Нажиб Разак 367 миллион доллар қийматдаги солиқларни тўламасликда гумон қилинмоқда. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар берди.
Хабарда қайд этилишича, Разак тўрт миллиард ринггит (деярли бир миллиард доллар)ни декларация қилмаган.
Қайд этилишича, бу қийматга Саудия Арабистони қироллик оиласидан олган «молиявий ёрдам» ҳам киради.
Аввалроқ Разакдан пул ва заргарлик буюмлари солинган 70 дан ортиқ сумка олиб қўйилган.
Изоҳ (0)