Бухорода азалий анъаналар ва илғор тажрибалар акс этадиган Бухоро-Ситини қуриш кўзда тутилмоқда. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёевнинг Бухоро сафарига бағишланган ва «Ўзбекистон 24» телеканали орқали эфирга узатилган репортажда маълум қилинди.
Маълум қилишларича, бўлажак Сити лойиҳаси тур меъморлари томонидан ишлаб чиқилган. Унинг қурилиши Эски шаҳар ёнидаги, ҳозирда фойдаланилмай ётган 460 минг квадрат метр майдонда амалга оширилади.
«Яқин келажакда тарих ва келажак ёнма-ён, уйғун бўлган бу манзил салобатли кўриниш олади», — дейилди «Ўзбекистон 24»нинг махсус репортажида.
Изоҳ (0)