Россиянинг Орёл вилояти губернатори Андрей Кличков Ўзбекистоннинг мамлакатдаги элчиси Ботиржон Асадов билан учрашди. Бу ҳақда UzDaily хабар бермоқда.
Томонлар Орёл вилояти ва Ўзбекистон ўртасида қишлоқ хўжалиги, саноат, фан ва таълим, туризм соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилди.
Вилоят делегациясининг Жиззахда жорий йил май ойида бўлиб ўтадиган халқаро инвестиция форуми ва Ўзбекистон—Россия II минтақалараро форумида иштирокини ташкиллаш масалалари кўриб чиқилди.
Учрашув давомида Орёл вилояти ва Ўзбекистон ОТМлари ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш ва талабалар алмашинувини йўлга қўйиш юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Маълумот учун, Орёл вилояти ва Ўзбекистон ўртасида товар айланмаси ҳажми 2018 йилда 5,2 миллион долларни ташкил этди.
Изоҳ (0)