2382 та йўрға тувалоқ март ойида Қизилқум чўли ялангликларига қўйиб юборилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Давлат экология қўмитаси хабар берди.

Фото: Давлат экология қўмитаси

Қушларни озодликка чиқариш Давлат экология қўмитаси ва овчилик туризми билан шуғулланувчи Falcon Hunting Solutions компанияси билан ҳамкорлик битими асосида амалга оширилган.

Фото: Давлат экология қўмитаси

2006 йилдан бери Навоий ва Бухоро вилоятларида иккита марказ бор. Улар ёввойи табиатда ушбу турнинг сонини кўпайтириш учун йўрға тувалоқларни етиштириш билан шуғулланади. Иккала марказдан жами 16320 қуш чиқарилган.

Фото: Давлат экология қўмитаси

Ушбу қуш 2009 йил Ўзбекистоннинг Қизил китобига ноёб тур сифатида киритилган. Қизилқум чўлларида яшайди. Уларнинг сони ва диапозони 1960 йиллардан бошлаб камайишни бошлаган.

Фото: Давлат экология қўмитаси