Адлия вазирлиги томонидан ўтказилган брифингда давлат органларида ишламайдиган фуқаролар ҳам «Ҳуқуқий тарғибот ишлари аълочиси» бўлиши мумкинлиги таъкидланди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири маълум қилди.
«Низомга мувофиқ кўкрак нишони аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини оширишда фаол иштирок этган давлат органлари ва ташкилотларининг ходимларига берилади. Бундан ташқари, ҳудудий адлия органлари ва адлия вазири ўз ташаббуси билан бошқа фуқароларни кўкрак нишонига тавсия этиши мумкин», — дейди Адлия вазирлиги масъул ходими Ғайбулла Примов.
Давлат органлари ўз ходимларини кўкрак нишони билан тақдирлаш бўйича таклифларни ҳар йили 1 октябрга қадар адлия органларига тақдим этиши лозим.
Адлия вазирлигида номзодлар бўйича ҳужжатлар ўрганилиб, ҳар йили 20 ноябрга қадар энг муносиб номзодлар бўйича якуний хулоса чиқарилади.
Кўкрак нишони Конституция куни арафасида Адлия вазири томонидан тантанали равишда топширилади.
Изоҳ (0)