Медиатор фуқаролар ёки ишбилармонлар билан бўладиган низоларни судгача бўлган жараёнда ҳал қилишда кўмаклашади. Бу ҳақда Адлия вазирлиги томонидан ўтказилган брифингдан келтирилган маълумотларга асосланиб, «Дарё» мухбири хабар берди.
«Ҳаммамизга сир эмас, судларга бўлган ариза ва шикоятлар кундан-кунга кўпайиб бормоқда. Суд шикоятларни кўриш учун баъзи ҳолларда улгурмай қолмоқда. Бу ҳолатда медиатор икки томон судгача ўзаро келишувга эришиши учун шароит яратиб беради ва низоларни ечишда ёрдам беради» — дейди Адлия вазирлиги масъул ходими Алишер Исмоилов.
Алишер Исмоиловнинг қўшимча қилишича, АҚШнинг Массачусетс штатида низоларнинг 87 фоизи медиаторлар ёрдамида ҳал қилинади. Судлар келиб тушган мурожаатларни аввал медиация тартибида кўриб чиқишни тавсия этади.
Изоҳ (0)