Россиялик ҳарбий мутахассислар Венесуэлада қанча муддат қолиши маълум қилинди
Россиялик ҳарбий мутахассислар Венесуэлада улар ва мамлакат ҳукуматига зарур бўлган муддатга қадар қолади. Бу ҳақда Росссия ТИВ расмий вакили Мария Захарова маълум қилди, дея хабар беради «РИА Новости».
«Улар ҳарбий-техник ҳамкорлик соҳасидаги келишувларни амалга ошириш билан шуғулланмоқда. Қанча муддат? Уларга, Венесуэла ҳукуматига зарур бўлган муддатга қадар. Буларнинг барчаси икки томонлама келишувларга асосан амалга оширилмоқда », — деди Мария Захарова.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Венесуэлага бортида юзга яқин россиялик ҳарбий ва 35 тонна юк бўлган икки самолёт келиб қўнгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ
Кириш
Асосий янгиликлар