25 март куни Буюк Британиянинг Ньюкастл шаҳридаги Баҳр мусулмон мактабига номаълум шахслар босқин уюштиришди, деб хабар берди «Islom.uz».
Хабарда айтилишича, безорилар синф ойналарини синдирган, Қуръон китобини полга ташлаган.
Мактаб имоми Абдул Муҳит бу ҳолат ўтган уч ой давомида иккинчи маротаба қайд этилганини айтган.
Таъкидланишича, Ньюкастлдаги бу воқеа яқинда Бирмингемдаги бешта масжидга уюштирилган тажовузлардан кейин рўй берган. Ўшанда ҳам масжидларнинг тўсиқлари, ойналарига катта зарар етказилган.
Ҳозирда полиция мазкур иш билан шуғулланмоқда.
Изоҳ (0)