Россиялик ҳарбий мутахассислар Венесуэлада улар ва мамлакат ҳукуматига зарур бўлган муддатга қадар қолади. Бу ҳақда Росссия ТИВ расмий вакили Мария Захарова маълум қилди, дея хабар беради «РИА Новости».
«Улар ҳарбий-техник ҳамкорлик соҳасидаги келишувларни амалга ошириш билан шуғулланмоқда. Қанча муддат? Уларга, Венесуэла ҳукуматига зарур бўлган муддатга қадар. Буларнинг барчаси икки томонлама келишувларга асосан амалга оширилмоқда », — деди Мария Захарова.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Венесуэлага бортида юзга яқин россиялик ҳарбий ва 35 тонна юк бўлган икки самолёт келиб қўнгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)