Бангладеш пойтахти Даккадаги осмонўпар бинода ёнғин юз бериши оқибатида камида олти киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда, 28 март, пайшанба куни Daily Star маълумотларига таяниб «Корреспондент.net» хабар қилади.
Қайд этилишича, одамлар ёниб турган бино деразаларидан сакраши оқибатида, олган жароҳати туфайли вафот этган.
Қутқарувчилар 35 кишини эвакуация қилишга муваффақ бўлди.
Ёнғинни ўчиришда 20 та ўт ўчириш бўлинмаси қатнашди. Бинодаги ёнғинни ҳаводан туриб вертолётлар ёрдамида ўчиришга ҳаракат қилишди.
https://youtu.be/8HJNGCMNU44
#BREAKING At least five dead in #Dhaka office block fire, many other feared trapped: officials prayer for Dhaka #Bangladesh
— 🕋 ιмran ѕнeιĸн -شيخ عمران 🕋 (@ImranImvu) March 28, 2019
🔞 Graphics images pic.twitter.com/6ayzSgpOqJ
Изоҳ (0)