1 апрель — Бутунжаҳон кулги кунини нишонлаш арафасида Бухоронинг тарихий ерларида «Насриддин Афанди» фестивалига старт берилади. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Байрам қисқа юмористик, сатирик миниатюра ва латифаларнинг машҳур қаҳрамонлари, жумладан, Хўжа Насриддин билан боғлиқ ҳазиллар, мутойибалар ва ранг-баранг афсоналарга бой тарзда кечади.
Бундан ташқари, «Шарқ таомлари» фестивали ҳам ташкил этилади ҳамда ташриф буюрганлар ўзбек миллий таомлари ва ширинликларидан татиб кўриш имконига эга бўлади. Тадбир икки кун давом этади.
Изоҳ (0)