Навоий шаҳридаги 3-сонли мактабгача таълим муассасаси мудираси ишга кириш истагидаги қизни боғчага жойлаштириш учун навбатни тезлаштириш эвазига унинг отасидан 1 миллион сўм тама қилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Мудира 2018 йил 12 октябрь куни соат 13.00 атрофида хизмат хонасида 100.000 сўмни олиб, 19.00 ларда ўзи истиқомат қиладиган уй олдида қолган 900.000 сўмни олган вақтида Департаментнинг Навоий вилоят бошқармаси ва вилоят ИИБ ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.
Суд амалдаги қонун талабидан келиб чиқиб, унинг ёши, муқаддам судланмаганлигини, шунингдек, шаҳар хотин-қизлар қўмитаси раисининг кафиллик хатини эътиборга олиб, жазо тайинлади.
Жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар судининг 2019 йил 5 мартдаги ҳукмига кўра, мудира 1 йил 6 ойга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик ишларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, 2 йил 6 ой ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.
Изоҳ (0)