Тошкент шаҳрида хизмат қилаётган ички ишлар ходимларининг фаолиятига мобил илова орқали баҳо бериш имконияти яратилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББда бўлиб ўтган «Хавфсиз шаҳар» мобил иловаси тақдимотида айтиб ўтилди.
Тақдимотда айтилишича, мобил иловага туман, маҳалла манзилини киритган ҳолда, у ерда хизмат ўтаётган инспектор ҳақида маълумот олиш, уларнинг ишига «бешта юлдуз» тартибида фикр билдириш ва изоҳ қолдириш мумкин. Фуқаролар томонидан қолдирилган изоҳлар таҳлил қилинади ва ходимлар иши тегишли тартибда кўриб чиқилади.
Илованинг ўзбек, инглиз ва рус тилли версиялари яратилган. Шунингдек, унга энг яқин ИИБ пунктлари ҳақида маълумот ва зарур хизматларнинг телефон рақамлари киритилган. Telegram бот орқали мурожаат қилиш, соҳага доир янгиликларни кузатиб бориш имконияти ҳам мавжуд.
Изоҳ (0)