Украина президенти Владимир Зеленский ўзи ҳамда Россия ва АҚШ президентлари Владимир Путин ва Дональд Трамп билан уч томонлама учрашув режалаштирилганини, бироқ музокаралар санаси ҳали белгиланмаганини маълум қилди.

“Шубҳасиз, биз раҳбарлар даражасида уч томонлама учрашув ўтказамиз, аммо мен санасини билмайман”, деган у Путин ва Трампнинг Аляскадаги келгуси музокараларини шарҳлаш чоғида.
Украина президенти Россия ва АҚШ раҳбарларининг учрашувлари уларнинг икки томонлама муносабатлари учун муҳим бўлиши мумкинлигини таъкидлаб, Украина иштирокисиз ҳеч нарса ҳал қилинмаслигини билдирган.
“Путин ва Трампнинг суҳбати уларнинг икки томонлама муносабатлари учун аҳамиятли бўлиши мумкин. Аммо Украина масаласида бизсиз ҳеч қандай қарор қабул қилинмайди. АҚШ президенти буни тушунади деб ишонаман”, деди Зеленский.
Путин ва Трампнинг учрашуви 15 август куни Аляскада ўтказилиши кутилмоқда. Икки давлат раҳбарлари музокараларининг асосий мавзуси Украинадаги можарони ҳал этиш бўлади. Хусусан, президентлар ҳудудларни алмашиш ва Киевнинг НАТОга аъзо бўлишдан воз кечиши ҳақида гаплашишлари мумкин
АҚШ президенти Украинадаги вазиятни тартибга солиш муҳокамаси доирасида “ҳудудлар алмашинуви” масаласи кўтарилаётганини таъкидлаган. Шунингдек, у йўқотилган ҳудудларнинг бир қисмини Киевга қайтаришга уриниб кўришини билдирган.
Изоҳ (0)