Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Бухоро шахридаги айрим корхона раҳбарлари билан тил бириктирган электр тармоқлари корхонаси ходими А.Аҳмедов пора эвазига электр ҳисоблаш ускунасини махсус электрон дастур орқали асбобнинг хотирасидаги кўрсаткичларни ўчириб, истеъмол қилинган электр энергияси сарфини камайтирган. Оқибатда, А.Аҳмедов давлат манфаатларига 135 миллон сўм зарар этказганлиги аниқланган. Бу ҳақда «Дарё»га Бош Прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси матбуот хизмати маълум қилди.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Шунингдек, текширишлар натижасида Бухоро электр тармоқлари корхонасининг бир неча ходимлари Я.Султонов, Б.Самиев, Б.Фозиловлар ҳам корхона рабарлари билан тил бириктириб электр энергияси сарфини камайтириб, давлат манфаатларига жами 134 миллион сўм зарар этказгани аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят ишлари бўйича Ромитан туман судининг ҳукмига асосан юқоридаги фуқароларга нисбатан Жиноят кодексининг 214-моддаси 3-қисми ва 185-2-моддаси 4-қисми билан тегишли жазо тайинланган ва етказилган 269 миллион сўм зарар тўлиқ қопланган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Андижонда кўп қаватли уйда газ чақнади (видео)
Спорт
“Реал” “Барселона”га қарши. Испания Кубогининг ярим финалига қуръа ташланди 
Маҳаллий
Ўзбекистон қонунчилигида 1 февралдан нималар ўзгаради?