• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12305.8
    • RUB152.56
    • EUR14389.17
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликлари Бош вазири, Дубай амири билан учрашди

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликларига расмий ташрифи доирасида 26 март куни Дубай шаҳрида БАА Вице-президенти, Бош вазири, Дубай амири Шайх Муҳаммад бин Рошид Ол Мактум билан музокара ўтказди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар бермоқда.

    Фото: Президент Матбуот хизмати

    Фото: Президент Матбуот хизмати

    Амирликларнинг энг йирик шаҳри Дубай инсоният илмий-техник тараққиётининг энг илғор ютуқларини ўзида мужассам этган. Масалан, дунёнинг саккизинчи мў‘жизаси, деб эътироф этилаётган Палм Исландс сунъий ороллари инсон қўли билан яратилган энг йирик архипелаг бўлиб, ўзининг миқёси ва кўркамлиги билан ҳайратга солади. Бу ерда муҳташам меҳмонхоналар жойлашган. Сайёрадаги энг баланд осмонўпар бино - Бурж Кҳалифа эса 11 кўрсаткич бўйича Гиннес рекордлар китобига кирган.

    Дубайда дунёдаги энг узун автоматлаштирилган метро тизими ва усти ёпиқ пиёдалар ўтиш йўлаги мавжуд. Саҳрода жойлашганига қарамай, шаҳарда жаҳоннинг энг йирик гуллар боғи барпо этилган. Бу ердаги пляжлар энг тоза деб тан олинган. Шаҳарга бир йилда ўртача салкам 16 миллион киши ташриф буюриши бежиз эмас. Дубай бошқа соҳа ва йўналишларда ҳам кўплаб рекордларни забт этган.

    Фото: Президент Матбуот хизмати

    Фото: Президент Матбуот хизмати

    Буларнинг барчаси очиқлик ва табиий бойликлардан оқилона фойдаланиш сиёсати туфайлидир. Дубайнинг жадал ижтимоий-иқтисодий тараққиётига кўп жиҳатдан шаҳар ва амирлик ҳокими Шайх Муҳаммад бин Рошид Ол Мактумнинг ғоялари кучли туртки бўлди.

    Ўзбекистон ҳам дунёга очилмоқда. Мамлакат жадал ва изчил ривожланиш йўлидан бормоқда, бу жараёнда жаҳон тажрибасини ўрганиш, шунингдек, хорижий ҳамкорлар билан инновацион, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва бошқа соҳаларда фаол ҳамкорлик қилиш муҳим ўрин тутади.

    Фото: Президент Матбуот хизмати

    Фото: Президент Матбуот хизмати

    Кўп қиррали ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Шайх Муҳаммад бин Рошид Ол Мактум билан «Заабил» саройида бўлиб ўтган учрашувининг асосий мавзуси бўлди.

    БАА Вице-президенти, Бош вазири давлат раҳбарини самимий қутлаб, кеча Абу-Дабида мамлакатлар ўртасида эришилган келишувлардан мамнун эканини таъкидлади. Дубай амири ўз тараққиётининг янги босқичига чиққан Ўзбекистон билан кўп қиррали алоқаларни мустаҳкамлашдан манфаатдорлигини билдирди.

    Президент Шавкат Мирзиёев кўрсатилган меҳмондўстлик ва истиқболли қўшма лойиҳалар қўллаб-қувватланаётгани учун самимий миннатдорлик билдирди ҳамда Ўзбекистон Бирлашган Араб Амирликлари, жумладан, Дубай амирлиги билан дўстликка асосланган муносабатларни мустаҳкамлашга тайёр эканини қайд этди.

    Фото: Президент Матбуот хизмати

    Фото: Президент Матбуот хизмати

    Ишонч руҳида ўтган суҳбатда қатор соҳаларда шериклик ва тажриба алмашишни кенгайтириш йўллари, турли даражаларда янги алоқалар ўрнатиш масалалари муҳокама қилинди.

    Музокаралардан сўнг имзоланган ҳужжатлар билан алмашиш маросими бўлиб ўтди. Қўшма инвестицион компания ташкил этиш тўғрисида шартнома, Самарқанд шаҳри инфратузилмасини модернизация қилиш ва замонавий агрокластер ташкил этиш тўғрисида битимлар, қишлоқ хўжалиги ва логистика соҳаларида ҳамкорлик қилиш бўйича икки томонлама ҳужжатлар шулар жумласидан.

    26.03.2019, 18:22   Изоҳ (0)   27950
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Энергетика вазири Алишер Султонов ўзи ўқиган мактабга китоблар совға қилди (фото)

    26.03.2019, 18:00

    Нукусда ҳарбий хизматчиларга янги уйлар берилди

    26.03.2019, 17:50

    Андижонда ИИБ ходимини ўлдирганликда гумонланаётган уч киши устидан суд иши бошланди

    26.03.2019, 17:28

    Мўйноқдаги ҳашарда Қорақалпоғистон ИИВ ходимлари ҳам иштирок этмоқда

    26.03.2019, 16:57

    Президент мактабларига қабул жараёнини Англиянинг Cambridge Assessment компанияси назорат қилади

    26.03.2019, 16:49

    Намангандаги Бобур боғида баландлиги 38 метр бўлган аттракцион ўрнатилди (фото)

    26.03.2019, 16:45
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    APEX — молиявий бошқарув учун қулайликлар битта иловада 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Market Yandex Go Ўзбекистоннинг яна саккиз ҳудудида ишга тушди


    “Дунёдаги энг ингичка 3D эгри экранли смартфон” унвонига эга Гиннес рекордчиси: Оъзбекистонда расман тақдим этилди


    Кредит олиш керакми: молиявий ёрдам ёки қарз тузоғи?


    TENET: Ўзбекистон Мустақиллиги куни шарафига Stellar Residence апартаментларига эксклюзив шартлар 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Сой Бўйи: Орзулар рўёбга чиқадиган соҳил бўйидаги уй 


    Rockstar Gaming Festival 2025: Ўзбекистонда ёрқин ҳис-туйғулар, хурсандчиликлар ва киберспорт


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Beeline Uzbekistan Фарғона водийсидаги юзлаб аҳоли пунктларини юқори тезликдаги алоқа билан таъминлади

     

    Тавсия этамиз

    “Темир интизом, пўлат тана ва қўрқув билмас қалб”. Инсоният тарихидаги энг қудратли махсус қўшинлар қайсилар эди?

    26 август, 20:10

    Ядро урушидан ҳам хавфли: инсониятга таҳдид солаётган 5 та йирик талафот

    26 август, 13:53

    Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистондаги хусусий мактабларда ўқиш нархи қанча?

    25 август, 18:35

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қўқонда ушланган 11 та “валютчик” қамалди

    Ўзбекистон | 27 август, 00:10

    Фарғонада она-бола гиёҳфурушлар қўлга тушди

    Ўзбекистон | 26 август, 23:55

    Сурия президенти ўзини ИШИДнинг асосий қурбони деб атади 

    Дунё | 26 август, 23:40

    Тошкент вилоятида хотинини тош билан уриб ўлдирган эркакка ҳукм ўқилди

    Ўзбекистон | 26 август, 23:31

    Банкларда муаммоли кредитлар улуши бир йилда 1,7 трлн сўмга кўпайди

    Ўзбекистон | 26 август, 23:30

    Туркия транспорт вазири 225 км/соат тезликда машина ҳайдагани учун жаримага тортилди

    Ўзбекистон | 26 август, 22:55

    Xiaomi овозли бошқарувга эга “ақлли” сув иситгични тақдим этди

    Дунё | 26 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.