Қўқон шаҳар ҳокими Маъруфжон Усмонов Европа иттифоқи молиявий кўмагида UzWaterAware лойиҳаси доирасида ўтказилаётган экомарафонда таниқли театр актёрлари билан бирга кўчат экди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири хабар берди.
– Бугунги экомарафон давомида икки мингдан ортиқ кўчат экилиши режалаштирилган. Бундан ташқари, ҳар бир қўқонлик оила биттадан манзарали дарахт кўчати экиши керак. Шунда Қўқон боғ ичидаги шаҳарга айланади. Кўркам ва баҳаво шаҳримизда бир марта меҳмон бўлган одам яна қайтиб келишга ҳаракат қилсин, – дейди Маъруфжон Усмонов.
Марказий Осиё минтақавий экология маркази томонидан Сув хўжалиги вазирлиги, Экология қўмитаси ва Қўқон шаҳар ҳокимлиги билан ҳамкорликда ўтказилаётган экомарафон 27 март кунигача давом этади. Марафон доирасида Қўқон шаҳрининг марказий кўчаларида ўқув марафони ташкил этилиб, сув тежовчи технологиялар ёрдамида кўчатлар экилади. Қўқон давлат педагогика институти ва умумтаълим мактабларида эко-дарслар ўтказилади.
Изоҳ (0)