Ўзбекистон давлат активларини бошқариш агентлиги ва Туркиянинг Endüstriyel Elektrik Elektronik San. ve Tic. Ltd. Şti. компанияси Vip Solar Endustriyel Uz қўшма корхонасини ишга туширади. Бу ҳақда «Sputnik» хабар берди.
Президент қарори лойиҳасида таъкидланишича, ушбу қўшма корхона 200 МВт қувватга эга замонавий қуёш панелларини ишлаб чиқаришга ихтисослашади.
Қўшма корхонанинг устав капитали 30 миллион долларни ташкил қилади.
Бундан ташқари, 2021—2023 йиллар мобайнида корхона ёрдамчи асбоб-ускуна, жумладан, инвертор, коллектор ва бошқа турдаги энергия тежовчи асбоб-ускуна ва технологиялар ишлаб чиқаради.
Қарорда айтилишига кўра, қўшма корхона 2022 йилнинг 1 январигача ягона солиқ тўлови ва бир қатор божхона тўловларидан озод қилинади.
Изоҳ (0)