Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали маълум қилди.
Қарорга мувофиқ, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тасарруфида бўлган Чотқол биосфераси, Зомин, Сурхон, Нурота ва Қизилқум давлат қўриқхоналари, Қуйи Амударё давлат биосфера резервати ҳамда Давлат қўриқхоналари, миллий боғлар ва овчилик хўжаликлари бошқармаси Давлат экология қўмитаси тизимига ўтказилди.
2019–2022 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида қуйидаги 5 та муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ташкил этилади:
«Жанубий Устюрт» давлат қўриқхонаси;
«Beltов», «Оқпетки» ва «Оқдарё-Қозоқдарё икки дарё оралиғи» давлат буюртма қўриқхоналари;
«Судоче» давлат буюртма қўриқхонаси негизида «Судоче кўллар тизими» давлат буюртма қўриқхонаси.
Шунингдек, Давлат экология қўмитаси марказий аппарати тузилмасида Биохилмахиллик ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар бош бошқармаси ташкил этилади.
Қарор билан, 2019–2022 йилларда муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тизимини ривожлантириш бўйича «Йўл харитаси» тасдиқланди.
Изоҳ (0)