Малидаги икки қишлоққа қуролли ҳужум оқибатида фулани элатига мансуб камида 134 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.
Уларнинг аксарияти аёллар, кексалар ва болалар бўлгани билдирилмоқда.
Огассагу ва Велингара қишлоқларига ҳужум 23 март кунига ўтар кечаси юз берган. Қуролланган кишилар донзо элатига хос анъанавий кийимларда бўлган.
Қурбонлар сони ортиши мумкин, чунки 134 киши фақат Огассагунинг ўзидан топилган. Велингарада ҳалок бўлганлар бўйича аниқ маълумот йўқ.
Изоҳ (0)