Мозамбикда «Идай» тропик циклони сабаби юз берган сув тошқинлари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 417 кишига етди. Бу ҳақда Мозамбик ер ресурслари, атроф-муҳит ва қишлоқни ривожлантириш вазири Селсо Коррейя маълум қилди. Вазирнинг қайд этишича, мамлакатдаги вазият оғирлигича қолмоқда.
Сув тошқинлари сабаб ҳозирга қадар 600 минг киши бошпанасидан маҳрум бўлган. Жаҳон озиқ-овқат дастури (WFT) гуманитар ташкилоти куни кеча, 22 март куни Мозамбикда фавқулодда ҳолатнинг энг юқори — учинчи даражасини эълон қилди.
«Идай» циклони Мозамбик ҳамда унга қўшни Малави ва Зимбабвега ўтган ҳафта ёпирилган эди. Африка қитъасининг жанубий қисмида кучли ёғингарчилик тўхтамаяпти. Сўнгги маълумотларга кўра, ноқулай об-ҳаво шароити туфайли Зимбабведа 259 киши ҳалок бўлган.
Изоҳ (0)