Қозоғистоннинг янги президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев мамлакат пойтахти Остонанинг номини Нур-Султон деб ўзгартириш тўғрисидаги фармонни имзолади.
Фармон эълон қилинганидан бошлаб кучга кирган.
Қозоғистон Сенатининг собиқ спикери ҳисобланган Тўқаев мамлакатнинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев ўз ваколатларини топширини эълон қилганидан сўнг президент бўлди. Пойтахтни Назарбоев шарафига қайта номлаш таклифини Тўқаев президентлик лавозимига киришиши билан илгари сурди.
Қозоғистон қонунлари Тўқаевга Конституцияга ўзгартиришлар киритиш таклифини илгари суриш имконини бермасди. Шунга қарамай, Остонани қайта номлаш учун референдумнинг ўрнини парламентдаги овоз бериш билан тўлдиришни назарда тутувчи кўп юришли комбинациядан фойдаланилди.
Изоҳ (0)