Афғонистоннинг Лашкаргоҳ шаҳридаги стадионда 23 март куни юз берган иккита портлаш оқибатида 4 киши ҳалок бўлди, 31 киши жароҳатланди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Портлашлар Фермерлар куни нишонланаётганда содир бўлди. Тадбирда мингга яқин киши иштирок этаётганди.
Яраланганлар орасида Ҳилманд вилояти губернаторининг вакили Муҳаммад Ясин Хон ҳам борлиги билдирилмоқда.
Ҳодисага фермерлар маҳсулотлари намойиш этилаётган чодирлар яқинига портловчи моддалар жойлаштирилгани сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда.
Изоҳ (0)